"Ҳамма пулни банк еб ётибди" Жиззахдаги банкоматга хакерлар ҳужум қилди  

ЖАМИЯТ 25.01.2022, 07:36
"Ҳамма пулни банк еб ётибди" Жиззахдаги банкоматга хакерлар ҳужум қилди   

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин туманидаги Халқ банки шохобчасига хакерлар ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқалди. Унда шохобча таблосида "Ҳамма пулни банк еб ётибди" деган ёзув айлангани айтилади.

Ҳолат юзасидан Халқ банкининг Банк бренди ва ахборот хизмати ходими Муҳаммаджон Аҳмаджонов қуйидагиларни очиқлади.

Қайд этилишича, ҳолат Зомин туманидаги банкоматдардан бирида содир бўлган. Банкомат пештахтасидаги ёзувлар ўчирилиб, унинг ўрнига "Ҳамма пулни банк еб ётибди" гапи айлантирилган.

"Ҳозирда таблодаги сўзлар тўғирланган. Лекин мутасадди идоралар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ишни ким ва нима мақсадда қилганини аниқлаймиз",-дейди Муҳаммаджон Аҳмаджонов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1