АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев "...одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак"

'Шавкат Мирзиёев "...одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак"'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилиш давомида давлат раҳбари халқни қийнаган масалаларга тўхталди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати:

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ҳар бир сўзимиз, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз жамиятга, одамлар қалбига қандай таъсир кўрсатишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор беришимиз зарур.  

Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак.

Мен ишонаман – кўпни кўрган, мард ва олижаноб, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон тинч, озод ва фаровон яшайдиган, эзгу мақсадларини эмин-эркин амалга оширадиган давлат ва жамиятни албатта барпо этамиз.  

Бунинг учун бизда барча сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий асослар, энг муҳими, кучли хоҳиш-ирода ва қатъий интилиш бор", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

    Бошқа янгиликлар