Президент раислигида айни дақиқаларда ўтказилаётган видеоселекторда Давлат раҳбари томонидан бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Қуйидаги кимчиликлар санаб ўтилган:
- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;
- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.






