АсосийJamiyat

"Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е-ми?" Ёхуд йўлнинг ўртасида овқатланган бола юзасидан ИИБ маълумот берди

'"Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е-ми?" Ёхуд йўлнинг ўртасида овқатланган бола юзасидан ИИБ маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётганлиги акс этган видео тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, бу  "Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е-ми?" , ёхуд ёш йигитнинг хурмача қилиқлари? Бунга уни ким ундаган?

Пойтахт ИИБ ҳолат юзасидан текширув ўтказилганини маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10.00 ларда 2004 йилда туғилган бола Шайхонтоҳур тумани Хадра м.ф.й. ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатланган ва буни видеотасвирга олган.

"Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган",-дейилади ИИБ хабарида.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилган, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.   

    Бошқа янгиликлар