1

Эркаклар пули кўпайса “юриши” исботланди

СУҒДИЁНА 25.05.2016, 12:49
Теглар: Эркак
Эркаклар пули кўпайса “юриши” исботланди

Пекин педагогика университети психологларининг аниқлашича, эркак ва аёл ўртасидаги романтик муносабатларга нафақат ҳис-туйғулар, балки пул, бойлик ҳам таъсир кўрсатар экан, деб ёзади “Lenta.ru”.

Хитойлик психологлар айнан мана шу мавзуда тадқиқот ўтказишди. Бундан кўзланган мақсад эса эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда пул қандай роль ўйнашини аниқлаш эди. Тадқиқотда оилали бир неча ёш йигит-қизлар иштирок этди.  

Биринчи тажрибада 182 нафар хайрихоҳлар қатнашди. Тажриба иштирокчиларига тангалар тарқатилди ва улар икки: бой ва камбағаллар гуруҳига ажратилди.

Пули “кўпайиб” қолган тажриба иштирокчиларидан ўз хотинларидан кўнгли тўлиши ёки тўлмаслиги сўралди. Уларнинг аксарияти айни пайтдаги ишқий мунгосабатларидан кўнгли тўлмаслигини билдирган. Камроқ пул берилган тажриба иштирокчиларида эса бундай ҳол нисбатан камроқ кузатилган. Шунингдек, тажрибада иштирок этаётган ва бадавлат гуруҳга киритилган аёлларда қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан фикр унчалик ўзгармаган. Улар эркак кишига қўйиладиган талабларини пули кўпайгач ҳам ўзгартирмаган.

Иккинчи тажрибада эса 56 нафар киши қатнашган. Хайрихоҳлардан ўзларини бадавлат ёки ўртаҳол сифатида тасаввур қилиш сўралган. Шундан сўнг уларга қарама-қарши жинс вакилларининг суратлари кўрсатилган. Иштирокчилардан суратдаги чиройли қиз ёки йигит билан учраша олиш ёки олмаслиги сўралган. Бундан ташқари, тажриба иштирокчиси ёлғиз ўзи бир неча курсилар турган хонага киритилган ва курсилардан исталганига ўтириш таклиф этилди. Иштирокчилардан суратдаги қарама-қарши жинс вакили файси курсида ўтиришни кўрсатиш ҳам талаб этилди.    

Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ўзларини бадавлат ҳис этувчи инсонлар қарама-қарши жинс вакиллари билан тезда муносабатда киришар экан. Ўзларини бирмунча ўртаҳол ҳисоблайдиганларда эса бундай ҳол камроқ кузатилди. Тажрибада қатнашган эркакларнинг аксарияти чиройли аёлнинг ёнига ўтириш истагини билдирган. 

Олимларнинг айтишича, тажрибани юз фоиз ҳақиқат деб қабул қилиш ноўрин. Ҳаётда истисноли ҳолатлар ҳам учраб туради. Кўпинча бадавлат эркаклар ўз хотинлари билан бир умр бирга яшашлари ҳам мумкин. Аксарият ғарб давлатларида бадавлат эркакларнинг хотини билан ажрашиши уларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, мазкур кичик тажриба аёллар ўртасида кўп йиллардан бери машҳур бўлиб кетган “Эркаклар пули кўпайса, юради” деган иборани асослади, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Бухоролик эркак қўшхотинликда айбланиб, унга бир йил озодликдан чеклаш жазоси берилди

24.11.2019, 10:51

 Ғиждувонда Х.С. исмли фуқаро қўшхотинликда айбланиб судланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Бобораҳим Очилов маълум қилган.1966 йили Ғиждувон туманида туғилган фуқаро...
​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​МОСКВАДАГИ ОФИСЛАРДАН БИРИДА ҚУРОЛЛАНГАН ЭРКАК АЁЛНИ ОТИБ ЎЛДИРДИ ВА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

11.07.2017, 16:01

Москва шаҳрида жойлашган офис биноларидан бирига бостириб кирган эркак бир аёлни отиб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Ҳодиса бугун эрталаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1