Англия Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган дастлабки баҳсда "Манчестер Юнайтед" кутилмаганда Чемпионшип иштирокчиси "Мидлсбро"га ютқазиб қўйди.
Учрашувнинг асосий бўлимларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 20-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан гол ура олмади. Қўшимча бўлимларда ҳеч бир жамоа гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Пенальтилар сериясида эса "Мидлсбро" 8:7 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланма олди.
Англия Кубоги. 1/16 финал
"Манчестер Юнайтед" — "Мидлсбро" 1:1
Пенальтилар серияси — 7:8.
Голлар: Санчо (25) — Крукс (64).






