АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга нам ва салқин об-хаво кириб келишда давом этади

'Бугун Ўзбекистонга нам ва салқин об-хаво кириб келишда давом этади'ning rasmi

Бугун, 7 февраль кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бойи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади. "Ўзгидромет" бу ҳақда хабардор қилди.

Таъкидланишича, республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 4-6° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар