Аввалроқ Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларида бугун ўзбекистонлик спортчининг иштироки кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дамда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг маълум қилишича, спортчи дисквалификация қилинди.
Тўхтаевнинг слалом дастуридаги чиқиши техник хато сабабли ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмагани айтилади.
"Маълумки, спортчилар трасса бўйлаб ҳаракат давомида ҳар бир дарвозани босиб ўтишлари лозим. Комилжон марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида дисквалификация қилинди,-дейилади хабарда.
Шу билан спортчи Пекин-2022'даги иштирокини якунланди.






