АсосийSport

Испания термаси Ўзбекистоннинг 3-саралашидаги рақибини “янчиб” ташлади

Евро-2016 турнирига тайёргарлик кўраётган Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралашига ҳозирлик кўраётган Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Қайд этиш керакки, Жанубий Корея ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида Ўзбекистоннинг рақиби ҳисобланади. 

Ўйин кутилганидек испанияликларнинг устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди – 6:1. 

Ўртоқлик учрашуви

Испания – Жанубий Корея 6:1 (3:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 30 Сильва, 2:0 – 32 Фабрегас, 3:0 – 38 Нолито, 4:0 – 50 Мората, 5:0 – 54 Нолито, 5:1 – 83 Чу Се Чон, 6:1 – 89 Мората.

Бошқа янгиликлар