АсосийSport

Роман Абрамович "Челси" бошқарувини клуб хайрия фондига топширди

'Роман Абрамович "Челси" бошқарувини клуб хайрия фондига топширди'ning rasmi

"Челси" хўжайини Роман Абрамович клуб бошқарувини шу номдаги хайрия фонди Васийлик кенгашига топширганини маълум қилди. Бу ҳақда sports.ru хабар бермоқда. 

"Деяри 20 йил давомида мен клуб қўриқчиси сифатидаги ролимни кўриб турибман, унинг вазифаси бугунги кунда имкон қадар муваффақиятли бўлишимиз ва келажагимизни қуриш ҳамда жамиятимизда ижобий роль ўйнашимиздир. Мен ҳар доим клуб манфаатларини кўзлаб қарор қабул қилганман. Мен ушбу қадрятларга содиқман. Шу сабабли бугун клуб бошқарувини "Челси" хайрия жамғармаси васияларига топшираман", - деди Абрамович. 

Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович 2003 йилдан буён "Челси" клуби бошқарувини ўз қўлида сақлаб келмоқда. У бошқарув вақтида лондонликлар 21та унвонга эга бўлган. 

    Бошқа янгиликлар