Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёт бўлинг:
1) Кутилмаганда ойлик маошининг кўп қисмини ўзига сарфласа ва олдин ўзига ярашади деб ҳисоблаган мўйловини олиб ташласа;
2) Ишхонасида ҳамкасабаларининг кўпчилиги кутилмаганда меҳнат таътилига чиққанлигини айтиб, жуфтингиз кўп вақтини ишда ўтказадиган одат чиқарса;
3) Уяли алоқа воситаси сотиб олиб, гоҳ ваннада, гоҳ ҳовлида сиздан беркиниб гаплашса;
4) Сиздан ўзини олиб қочса, баҳоналар тўқиса;
5) Нонушта вақтида кўзларини олиб қочса, мавзуни бошқа ёққа бурса;
6) Харажат учун пул сўрасангиз, дўсти ҳали ҳам қарзини қайтармаганини баҳона қилса;
7) Дўстлари қўнғироқ қилиб матч ёки байрам зиёфатларига таклиф қилишганида рад этса (олдинлари у дўстлари билан вақт ўтказишни ёқтирар эди);
8) Шу пайтгача бефарқ бўлган моделлар ҳақидаги журналларни сотиб олиб ўқишга тушса;
9) Эрталаб ва кечқурун бадантарбия билан шуғулланса, ҳаттоки ёмғир ёғишига ҳам қарамасдан эски велосипедда “айланиб келаман” деганча кетса;
10) 8-мартдан бир неча кун олдин қайси атир урфда эканлигини сўрасаю, сизга қуруқ атиргул совға қилса;
11) Ҳар бир ишингиздан айб топишга ҳаракат қилса, “шимимни яхши дазмолламабсан” деб минғилласа;
12) Кечки овқатга меҳр билан таом тайёрласангизу, у “қорним тўқ” деб таомдан бош тортса;
Ва ниҳоят 99,9% жуфтингизнинг сизга хиёнат қилишига ишонишингиз мумкин, агарда:
1. Автомашинасидан аёллар буюмларини топсангиз;
2. Ишдан келганида кўйлаги ёқасидан лаб бўёғи изини топсангиз, жуфтингизнинг ўзидан эса сизга бегона аёллар атирининг ҳиди келиб турса.
У СИЗГА СОДИҚМИ?
1. Сизнинг ишдаги мувафаққиятларингиз ҳақида эшитиб туриб, жуфтингиз ўзини қандай тутади?
А. Индамайди;
Б. Ўзи бошқа масалалар тўғрисида гапира кетади;
В. “ Ҳаммадан зўр эканлигингга ишонган эдим ” деб мақтаб қўяди.
2. Вақт ўтиши билан хаёлингизга қандай шубҳали ўйлар келади?
А. Жуфтингиз фақатгина сизнинг ёнингизда ўзини бахтли ҳис қилади;
Б. У ҳеч қачон илк севгисини эсламайди;
В. Жуфтингизда сизга хиёнат қилишга хоҳиш йўқ.
3. Кайфиятингиз бўлмаган вақтда у ўзини қандай тутади?
А. Сизни ёлғиз қолдиришни афзал билади;
Б. Жиддийлашади ёки жаҳли чиқа бошлайди;
В. Сизга эътибор қаратишга, асабийлигингиз сабабини билишга ҳаракат қилади.
4. Байрам кечасига таклиф қилишди. Жуфтингиз ўзини қандай тутади?
А. Унинг ўзини тутиши чинакам хотинбозларга ўхшайди;
Б. Кечадаги аёлларни қизиқиш билан кузатади;
В. Асабийлашади ва сиздан бир қадам ҳам узоқлашмайди.
5. Бир вақтнинг ўзида сизларни иккита кечага таклиф қилишди, масалани қандай ҳал этасиз?
А. Бу масалани бирга муҳокама қиласиз;
Б. У ўз фикрида қатъий туради ва сиз у истаган кечага борасиз;
В. Охирги сўзни сиз айтасиз.
6. Агар жуфтингиз билан шошиб турган бўлсангиз ва тезда тановул қилиб олишни хоҳласангиз нима қиласиз?
А. Овқатни жуфтингиз тайёрлайди;
Б. Вақтни тежаш учун бирга тайёрлайсиз;
В. Барчасини ўзингиз тайёрлайсиз.
7. Жуфтингизнинг ота-онангизга муносабати қандай?
А. У ота-онангизни мамнуният билан қабул қилади;
Б. Ота-онангиз билан алоқа қилишни хоҳламайди;
В. Ота-онангиз унга шунчаки ёқади.
8. Жуфтингизнинг шахсий ишларингизга муносабати қандай?
А. У доимо кераксиз жойга бурун суқиб юради;
Б. Камдан-кам ҳолларда шахсий ишларингиз билан қизиқади;
В. Саволлар билан асабингизни бузмасликка ҳаракат қилади.
“А” жавобларига — 0 баллдан, “Б” жавобларга — 3 баллдан ва “В” жавобларига — 6 баллдан қўйиб чиқинг. Тўплаган балларингизни ҳисобланг.
0 баллдан 20 баллгача. Сизнинг аҳволингизга фақат ачиниш мумкин. Жуфтингиз сизга сиз хоҳлаганчалик содиқ эмас. Агар у билан муносабатингизни давом эттирсангиз олдинда сизни кўпгина хафагарчилик ва умидсизликлар кутмоқда.
21 баллдан 33 баллгача. Жуфтингиз сизни яхши кўради. Аммо уни сиз ўйлагандек содиқ дейишга ҳали эрта. ТўҚри у сизни севиши ва сиз билан муносабатларини давомий бўлишини исташи мумкин. Агар вақт ўтган сайин унинг муҳаббатини янада орттиришга эриша олсангиз, у ҳолда унинг учун дунёда сиздан ўзга аёл бўлмайди.
34 баллдан 48 баллгача. Жуфт танлашда омадингиз чопган. Унинг содиқлигига бекор шубҳа қиляпсиз. Агар унинг севгисига жавоб қайтармасангиз унинг қалбини қаттиқ шикастлайсиз.





