АсосийSport

“Копа Америка-2016”. АҚШ йирик ҳисобда Коста-Рикадан устун келди

“Копа Америка-2016” турнирининг “А” гуруҳи 2-турида мусобақа мезбони АҚШ терма жамоаси Коста-Рика футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Ушбу учрашувда Юрген Клинсман шогирдлари 4:0 ҳисобида зафар қучишди. 9 дақиқада Клинт Дэмпси ҳисобни очган бўлса, Жонс 37 дақиқада ҳисобни оширди. Бўлим якунланишига 3 дақиқа қолганида Вуд ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Ўйиндаги сўнгги голга 87 дақиқада Зуси муаллифлик қилди. АҚШ ушбу ғалабадан кейин 3 очко билан иккинчи ўринга чиқиб олди. 

АҚШ – Коста-Рика 4:0 (3:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 9, пенальти Демпси, 2:0 – 37 Жонс, 3:0 – 42 Вуд, 4:0 – 87 Зуси.

Бошқа янгиликлар