АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди

'Абдулазиз Камилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди'ning rasmi

Бугун, 11 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ИИ Дипломатик форумдаги иштироки доирасида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Томонлар яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган қўшма қарорлар ва келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Олинган мажбуриятларни бажариш ва қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида сиёсий, чегара, сув хўжалиги, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Олий, юқори ва минтақалараро даражаларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар