АсосийSiyosat

Камилов Қатарнинг Бош вазири ўринбосари билан музокара ўтказди

'Камилов Қатарнинг Бош вазири ўринбосари билан музокара ўтказди'ning rasmi

11 март куни Анталия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Халқаро тузилмалар доирасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қатар Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр экани тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар