АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довонида юзага келган вазият сабаб Ангрендаги ошхонада штаб иш фаолиятини бошлади

'“Қамчиқ” довонида юзага келган вазият сабаб  Ангрендаги ошхонада штаб иш фаолиятини бошлади'ning rasmi

Хабарингиз бор, “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинганлиги туфайли, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган

Довон йўли ёпилиши муносабати билан Ангрен шаҳрида жойлашган “Ангренленд” ошхонасида штаб иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, айни вақтда йўлда қолиб кетган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Улар учун зарурий шароитлар яратилган. Эслатиб ўтамиз, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, кўчки хавфи мавжуд. “Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ''Қамчиқ'' довонида йўлнинг остки тупроқ қисми ўпирилиб тушди.

    Бошқа янгиликлар