Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббий Рубен Аморимни лавозимидан озод этиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Маълумотни Тҳе Атҳлетиc журналисти Девид Орнштейн ҳам тасдиқлади.
Романога кўра, қарор 5-январ тонгида қабул қилинган. Орнштейннинг ёзишича, жамоага вақтинча “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Даррен Флетчер бош мураббий этиб тайинланади.
Маълумот учун, Рубен Аморим 2024-йил ноябр ойидан буён “Манчестер Юнайтед”ни бошқариб келаётганди. У бунгача Лиссабоннинг “Спортинг” клубида ишлаб, жамоани Португалия чемпионлигига олиб чиққан.






