Украина ракетага қарши тизимларга муҳтож. Бу ҳақда Владимир Зеленский маълум қилди.
Зеленский ушбу тизимлар учун пул тўлашга тайёрлигини ҳам айтган.
“Осмонни “ёпиш” учун бир қанча усул бор. Масалан, Украинага етказиб бериш мумкин бўлган ракетага қарши мудофаа тизими. Биз буни дунёнинг барча давлатларида топдик. Биз шунчаки ёрдам эмас, биз бу тизимлар кимда бўлса, сўрадик. Илтимос, бизга беринг. Кейин шунчаки ёрдам бериш қийинлигини тушундик. Биз сотиб олишга, кредит олишга, бюджетнинг охирги пулини бунга тикишга тайёрмиз”, – деган у хорижий журналистлар билан брифингда.
Зеленский ракетага қарши тизимларни Украинага олиб келиш билан Киевнинг ўзи шуғулланишини қайд этган. Шунингдек, у авиация бирликлари билан ҳам шунга ўхшаш вазият шаклланганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, “Украинага ёрдам бериш учун мамлакат фуқароси бўлишга тайёр учувчилар” ҳам топилган.






