АсосийSiyosat

Ўзбекистон ваТуркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

'Ўзбекистон ваТуркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов  кеча Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган иккинчи Дипломатик форумдаги иштироки доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ТИВ маълумотига кўра, учрашув Ўзбекистон билан Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги (1992-йил 4 март) муносабати билан ўзаро табриклар билан бошланди.

 Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, фан, таълим ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, томонларнинг халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро мунусабатларини муҳокама қилдилар.

 Турли даража ва шакллардаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

 Парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, фаол иқтисодий дипломатияни илгари суриш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар