Бир неча кундан сўнг бошланадиган Европа чемпионати учрашув натижаларни Екатеринбург шаҳридаги капалаклар боғида жойлашган “Принц” ёки “Леди Гага” лақабли қурқабалар башорат қилади. Бу ҳақда ФНК хабар бермоқда
Мазкур боғ ходимларидан бирининг айтишича, қурбақалар ҳам ўйин натижаларини тахмин қила олади. Таъкидланишича, улар машҳур бўлиб кетган Пол исмли саккизоёққа муқобил вариант бўла олади.
Екатеринбург маҳаллий аҳолиси “Принц” ёки “Леди Гага” қурбақасини танлаши керак. Сўровнома 11 июнга қадар давом этади ва энг кўп овоз тўплаган қурқаба Евро–2016 ўйинларини башорат қилади.