АҚШда футбол бўйича Копа Америка–2016 турнири давом этмоқда. “С” гуруҳининг 2-тур учрашувлари якунига етди ва плей-офф йўлланмасига эга бўлган яна икки терма жамоа номи маълум бўлди.
Дастлаб Венесуэла термаси сенсацион тарзда Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Луис Суарес ва унинг жамоадошларини турнир билан хайрлашишига мажбур қилди.
Иккинчи ўйинда Мексика терма жамоаси қийинчиликсиз Ямайкани 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, “С” гуруҳидан Мексика ва Венесуэла муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди.





