Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот ўтказишди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарларининг мулоқоти қарийб икки соат давом этган.
Мулоқот ёпиқ форматда ўтказилган ва жараёнда бир қатор муҳим масалалар муҳокаа қилинган. Асосан Украинадаги вазият бўйича томонлар ўзаро фикр алмашишган.
Суҳбат чоғида, таъкидланганидек, Хитой етакчиси тинчликни сақлаш тарафдори бўлган ва Байденни Хитой ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилишга таклиф қилган.
CNN хабарига кўра, Хитой раҳбари суҳбат чоғида “можаро ва қарама-қаршилик ҳеч кимга керак эмас”, деб айтган.






