АҚШда Копа Америка-2016 турнири давом этмоқда. “D” гуруҳи 3-тур марказий ўйинида Чили терма жамоаси Панамага қарши баҳс олиб борди.
Чили терма жамоаси 4:2 ҳисобида Панамани мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Аввалроқ ушбу гуруҳдан Аргентина плей-оффга йўл олганди.
Чорак финалда Чили термаси Мексика футболчиларига қарши тўп сурадиган бўлди. Аргентина Венесуэлага тўқнаш келади.
Чили – Панама 4:2 (2:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 5 Камарго, 1:1 – 15 Варгас, 2:1 – 43 Варгас, 3:1 – 50 Санчес, 3:2 – 75 Арройо, 4:2 – 89 Санчес.
Огоҳлантиришлар: Камарго (52), Каммингз (72), Энрикес (78), Исла (90).





