АсосийSport

Расман: “Реал” хавбеки “Вильярреал”га ўтди

“Реал Мадрид“ клуби ярим ҳимоячиси, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Валенсия”да ўтказган Денис Черишев фаолиятини “Вильярреал” жамоасида давом эттирадиган бўлди, деб маълум қилмоқда Marca. 

Россиялик футболчи “сариқ сувости кемаси” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди. “Реал” ушбу трансфердан 7 миллион евро ишлаб олди. 

Қайд этиш жоиз,  Черишев учун “Вильярреал” бегона эмас. У мазкур клубда 2014/15 йилги мавсумда тўп сурганди.

Бошқа янгиликлар