АсосийSport

Ўзбекистон қиличбозлик спорти тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди

'Ўзбекистон қиличбозлик спорти тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Зуҳриддин Қодиров Ўзбекистон Президенти  фармони билан  "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Таъкидлаш жоизки, қиличбозларимиз мазкур жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, иккита медаль билан юртимизга қайтиб келди.  Хусусан, Зайнаб Дайибекова бронза ва Зуҳриддин Қодиров эса олтин медални қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, Зуҳриддин бу билан мустақиллик йилларида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган биринчи спортчимиз бўлди.

Кеча Тошкент халқаро аэропартида  ва Миллий Олимпия қўмитасида атлетларимизни  кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  Зуҳриддин Қодировни "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг вармони спортни ривожлантириш вазири томонидан ўқиб эшиттирилди ва мукофот ўз эгасига тантанали равишда топширилди.

- Мени тарбиялаган ота-онам, устозларимдан чексиз миннатдорман, - деди чемпион Зуҳриддин Қодиров. - Уларнинг берган таълимига амал қилиб, шундай ғалабага эришдим. Шунингдек, биз, ёшларга барча шароитларни яратиб бераётган Президентимизга катта раҳмат айтаман.

    Бошқа янгиликлар