АсосийSport

Ўқ отиш. Ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақада совриндор бўлишди

'Ўқ отиш. Ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақада совриндор бўлишди'ning rasmi

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида спортнинг ўқ отиш тури бўйича “Олтин Мерген” Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки кунги натижаларга кўра, VP-Miks машқида ҳамюртларимиз Вадим Скороваров ҳамда Мухтасар Тоҳирова тандеми 1-ўринни эгаллаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Ёшлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш машқида Никита Сколов 2-ўринни банд этган бўлса, худди шу йўналишда Вадим Скороваров 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўқ отиш спортида вакилларимиз жорий йилдан Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Дастлабки квалификацион мусобақа 27 сентябр – 10 октябр кунлари Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтиб, унда стенддан отиш бўйича 16та йўлланма, сўнгра 12-25 октябр кунлари Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш йўналишлари бўйича 32та лицензия ўз эгаларини топади.

    Бошқа янгиликлар