АсосийSport

Нодирбек Абдусатторов барча йўналишларда FIDE рейтингида ТОП-100 ликда, қолганларчи?

'Нодирбек Абдусатторов барча йўналишларда FIDE рейтингида ТОП-100 ликда, қолганларчи?'ning rasmi

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ҳар ой бошида эълон қилинадиган рейтингда айни пайтда кучли 100ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси, рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ўтган ойдаги ўрнидан бироз пастлади, бироқ у барибир рейтингда пешқадам бўлиб турибди.

FIDE рейтинги:

80-ўрин (ўтган ойдаги ўрни — 74). ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) 2661 балл.

82-ўрин ГМ Рустам Қосимжонов (1979-йили туғилган) 2659 балл.

ФИДЕ 20 ёшгача бўлган шахмат усталарининг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан айни пайтда 4 нафар шахматчимиз ўрин олган:

5-ўрин GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661.

12-ўрин GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630.

17-ўринGM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609.

28-ўрин GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида эса ҳамюртларимиздан фақатгина Нодирбек Абдусатторов кучли юзликдан жой олган, у 2670 балл билан 37-ўринда қайд этилган.

Блис йўналишида ТОП-100дан 3 нафар шахматчимиз жой олган:

36-ўрин Рустам Қосимжонов – 2681.

47-ўрин Нодирбек Абдусатторов – 2663.

49-ўрин Жавоҳир Синдоров – 2657.

    Бошқа янгиликлар