Маълум бўлишича, она “харидор”дан олган пулга уй-жой қилиб, оиласига ёрдам бермоқчи бўлган. Мазкур жиноят ҳақида Янгиҳаёт туман суди судьяси Завқиддин Ярашев хабар берди.
Унга кўра, аёл судда кўрсатма берганида бу ишни танишининг қистови билан қилганини айтади.
"Бир йигит билан яқин муносабатда бўлиб, ундан ўғил фарзанд кўрдим. Икки фарзандим билан Тошкентда ижарада яшаб келаётгандим. Олдимга танишим келиб, ўғлингизни бирорта одамга беринг, қийналяпсиз, 3-4 минг доллар беради, деди. Унга жавобан ўйлаб кўришим кераклигини билдирдим. Эртаси куни танишим чақалоғингни сотиб оладиган одам келяпти, болангни кўраркан, деганида, йўқ, керак эмас, деб айтдим. Жиннилик қилма, деб гапимни бўлди у. Боқишга қийналиб юрибсан-ку, уй-жой қилиб оласан.Танишимнинг шу гапидан кейин боламни сотишга қарор қилдим",- дейди аёл суддаги кўрсатмаларини давом эттираркан .
Маълум бўлишича, она “харидор”дан олган пулга уй-жой қилиб, оиласига ёрдам қилмоқчи бўлган.
"Харидор аёлга “4000 АҚШ доллари берсангиз, боламни сизга бераман”,- дейди у.
"Қисқаси харидор аёлдан келишилган пулни олдим. Шу пайт департамент ходимлари ушлашди".
Суд уларга жазо тайинлашда айбларига иқрорлиги, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, илгари судланмаганлигини, уларнинг содир қилинган жиноятда иштирокчиликдаги ролини инобатга олиб, жазо тайинлади.
Саккиз ойлик чақалоғини сотган она 3 йил 6 ой муддатга, харидор топган таниши эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.