"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси ярим финали жавоб баҳсида "Реал"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Таркибимизда йўқотиш бор. Мадридда кечадиган учрашувда Стоунз бизга ёрдам бера олмайди. У ўйинга тайёр эмас. Бундан аввалги таркибни танлайманми ёки йўқ, билмайман.
Биз финалга чиқиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз керак. "Реал" ўз майдонида етарлича қаршилик қилиши табиий. Биз бунга тайёр бўлишимиз лозим", - дея Гвардиола сўзларидан келтирмоқда УЕФА расмий сайти.






