1

Жиззахда экстремистик оқим тарафдори ушланди

ЖИНОЯТ 16.05.2022, 09:19
Жиззахда экстремистик оқим тарафдори ушланди

Жиззах вилоятида яшовчи диний экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган фуқаро экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлганлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғи ва телеграм мессенжерида тарқатган.

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олиниб, мобиль телефони процессуал тартибда расмийлаштирилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

"Ҳозирда фуқарога нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1