АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ФВБ пойтахтда кутилаётган 4 кунлик кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди

'Тошкент шаҳар ФВБ пойтахтда кутилаётган 4 кунлик кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди'ning rasmi

21-24 май куни Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.  

"Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда 101, 1050 тезкор рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар