Бугун, 5 июнь куни Ливандан учган Gulfstream G600 бизнес-жети билан Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкент аэропортига олиб келинди. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" ҳақда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, самолётни спорт вазири Адҳам Икромов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон футбол ассотсацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Cоcа-Cола компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Серкан Мурат Дилек, Uzbekistan Airports вакиллари ва бошқалар тантанали равишда кутиб олишган.
"ФИФА томонидан ўтказиладиган жаҳон чемпионатлари ғолибларига топшириладиган кубок Тошкентга иккинчи бора олиб келинди. Кубок Coca-Cola компанияси томонидан ўтказиладиган FIFA World Cup Trophy Tour 2022 тадбири доирасида олиб келинди",-дейилади хабарда.
Кубок эртага Tashkent City Congress Hall биносида оммавий намойиш этилиши айтилади.






