1

U-23: Ўзбекистон жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

СПОРТ 07.06.2022, 22:40
U-23: Ўзбекистон жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Ўзбекистонда футбол бўйича У23 Осиё кубоги 3-тур баҳслари ўтказилмоқда. Бугун якунланган "В" гуруҳи беллашувларидан сўнг ўзбек ёшларининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.

Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг қўшни квартетда Ироқ ёшлар терма жамоаси иккинчи ўрин билан  pley-off  йўлланмасига сазовор бўлди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, энди Ўзбекистон Ироқ билан ярим финал йўлида баҳс олиб боради. Учрашув 11 июнь куни соат 21:00 да "Пахтакор" марказий стадионида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, айни дақиқаларда Ўзбекистон Эронга қарши учрашув ўтказмоқда.

Қатарга қарши кечган баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Жамоа бугун қандай натижа қайд этишидан қатъий назар чорак финалда иштирок этади.

Бироқ айни дамда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси берган хабарга кўра, ўзбекистонлик Отабек Жўрақўзиев Эрон дарвозасини ишғол қилиб улгурди.

 Ҳозирча ҳисоб 1:0.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1