Аввал хабар қилганимиздек, Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Президенти Шават Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Тадбирда Қозоғистон президенти Марказий Осиё давлатлари ҳақида телеканал ёки ахборот сайти ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан хабар бермоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаевга кўра, Марказий Осиё давлатлари нифоқ қўзғатиш орқали бўлинишга бўлган ҳар қандай уринишларга қаршилик кўрсатиши керак .
Унинг таъкидлашича, “ахборот маконида бутун минтақа учун зарарли бўлган салбий ҳодисалар”нинг олдини олиш зарур.






