1

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири бўлди

СИЁСАТ 29.08.2022, 21:40
Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири бўлди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқиб маъқуллаганди.

Айни дамда хабар берилишича, Президентининг фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Воитов лавозимидан озод этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1