Хабарингиз бор, яқиндагина Ҳиндистоннинг Ченай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихда илк бор Шахмат Олимпиадаси кубогини қўлга киритишди.
Айни шу воқеликдан кегин баъзи ота-оналар фарзандини шахмат тўгарагига беришга аҳд қилди.
Бу юртимизда болалар спорти ривожи, ёшларни вақтини мазмунли ўтказиш учун яхши албатта. Лекин, бунинг замирида каттагина қийинчилик ва меҳнатлар ётади. Улардан сизни бохабар этиш мақсадида Ўзбекистон шахмат терма жамоаси аъзоси Нодирбек Абдусатторовнинг отаси билан суҳбат ўтказдик.
— Нодирбек Абдусатторовда шахматга қизиқиш қачон бошланган?
— Нодирбек менинг кенжа фарзандим. Ўзим ёшлигимда шахмат ўйнаганлигим сабаб фарзандларим улғая бошлаганда улар вақтини бекорчилик билан ўтказмасликлари учун фарзандларим Охунжон, Баҳора билан шахмат ўйнар эдик. Шунда Нодирбек 2-3 ёшида шахмат доначаларига қизиқди. Кейинчалик Нодирбекнинг акаси ва опаси шахмат тўгарагига боришни ва мураббийлар эътиборига тушишни бошлади. Ўша пайтда Нодирбек боғчага борарди. Онаси тушликдан кейин уни шахмат тўгарагига олиб боргани учун Нодирбек мустақил равишда шахмат доналарини суришни бошлади. Унинг қизиқишини кўриб, мураббийларга мурожаат қилдик ва улар билан шуғулланишни бошлагандан кейин ютуқлари бошланди.
5 ёшида Тошкент шаҳар биринчилигида 8 ёш болалар ўртасида 1 ўринни эгаллади, 6 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлди, кейинчалик Осиё чемпионатларида қатнашди. Энг катта ютуғи бу 2012 йил Словениянинг Марибор шаҳрида болалар ўртасида 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди.
— Оилангизда профессионал шахмат билан фақатгина Нодирбек шуғулланадими?
— Йўқ, опаси ҳам шуғулланади. Қизим 2013 йилда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Жаҳон биринчилигида кумуш медаль соҳибаси бўлган. Шунингдек, ҳозирда "Халқаро мастер" мақомига ва "Зулфия" мукофотига эга.
— Нимагадир эриши учун, нимадандир воз кечиш керак, дейишади. Нодирбек Абдусатторов бу даражага етиш учун нималардан воз кечди?
— Албатта, бу ғалабаларга эришиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг замирида жуда катта меҳнат ётибди. Биринчи навбатда Нодирбекни, иккинчида мураббийлар, шунингдек ота-она сифатида бизни ҳам. Тўғри, нимагадир эриши учун, нимадандир воз кечмаса бўлмайди. Нодирбек мактабда ўқиш даврида бироз қийналди. Лекин мактабда устозларининг унга ёрдам бериши, мураббийларинг қўшимча шуғулланиши катта ёрдам бўлди.
Бундан ташқари болаликдаги ўйинқароқликлардан воз кечиб, шахмат билан шуғуллангани унга катта ёрдам берди деб ўйлайман. Мана шу қилинган меҳнатлар ҳозир мевасини беряпти.
— Нодирбек шахмат терма жамоасига қандай кириб келган?
— Ўзбекистон шахмат миллий терма жамоасига 2017 йилда Халқаро гроссмейстер талабини бажариб, жаҳонда иккинчи энг ёш гроссмейстер унвонга сазовор бўлгандан кейин Ўзбекистон шахмат миллий терма жамоасига жалб қилинди.
— Дунёдаги ҳар бир ота-она фарзанди саломатлиги, уни ғалабаларидан ортиқ бахт бўлмайди. Ўзбекистон шахмат миллий терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблигини қўлга киритганда ичингиздан нималар ўтди?
— Бундай оламшумул тарихий ғалаба, бундай ютуқ ҳар бир ота-онани юксакларга кўтаради.
Мен мана шу олимпиадаги барча партияларни ҳаяжон билан кузатиб бордим . Айниқса 10 турда Нодирбекни ҳиндистонлик Доммараджу Гукеш билан охирги партияси жуда ҳаяжонли ўтди. Негаки бу турда Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси билан учрашганда биз ютқазаётгандик. Агар ўшанда ютқазсак кучли учликка ҳам киролмасдик. Шу вазиятда Нодирбек ўзини қўлга олиб Доммараджу Гукешни мағлубиятга учратгани катта бир воқеа бўлди ва охирги турда Нидерландия устидан ғалаба қозонишга замин яратди.
— Инсон аввалдан нима бўлишини билмайди. Лекин, ўзбекистонлик спортчиларни тайёргарлиги, қандай салоҳиятга эга жамоалар бу мусобақага келаётганини билиб, кўнглингиз сезганмиди бизнинг терма жамоа ғолиб бўлишини?
— Мен ўйлагандимки, ҳозирги "олтин авлод" деб таърифланаётган жамоа энг камида кучли учликка киради деб. Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси билан дурранг натижа қайд этилгандан сўнг олтин медаль бизники деган умид пайдо бўлганди.
— Ҳеч кимга сир эмас сўнгги 1 йилда Спорт вазирлиги ва шахмат федерациясида катта ўзгаришлар бўлди. Шу ўзгаришлардан аввал спортчиларга қандай эътибор қаратилган ва ҳозир қандай эътибор қаратилмоқда?
— Фарзандларимизни ютуқлари мутасаддиларни қарашларини ўзгартиришга мажбур қиляпти. Негаки Нодирбекни Польшада тезкор шахмат бўйича чемпион бўлиши мана шу спортга бўлган эътиборни кучайтирди. Чунки шахмат ишқибозлари Ўзбек ёшларини салоҳиятини кўриб, амин бўлдики, Ўзбекистонда мана шундай ёшлар етишиб чиқяпти.
Бу албатта шахматга бўлган эътиборни кучайтиришга, юртбошимиз томонидан шахматни янада ривожлантиришга қаратилган қарорларни имзоланишига замин яратида деб ўйлайман.
— Авваллари шахматчилар мусобақада қатнашиши учун сарфланадиган маблағлар ота-оналар томонидан қопланган, деган гаплар ҳам чиққанди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Дастур бўйича ўтказиладиган расмий турнирларга давлат томонидан спортчилар таъминланган. Лекин, бир йилда бир маротаба ўтказиладан Осиё ва жаҳон чемпионатларига бориб шахматчи ўсмайди. Гроссмейстер даражасига етишга, дунё гроссмейстерлари билан беллаша оладиган даражага етиши учун у кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этиши керак. Шу учун биз фарзандларимиз мана шундай Халқаро турнирларда иштирок этиши учун албатта харажатларни ўзимиз қоплаганмиз.
— Спортчи қандайдир натижага эришгунча ота-онаси, эътиборга тушгандан сўнг федерация, вазирлик унга эътибор қаратишини қанчалик тўғри деб ҳисоблайсиз?
— Буни тўғри деб билмаймиз, лекин, ҳозир "Олтин авлод" деб эътироф этилган фарзандларимизнинг ютуқлари ўсиб келаётган ёшлар учун йўл очиб беряпти. Ҳозир болалар спортига эътибор қаратиляпти. 2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилиши учун ҳам керакли дастур қабул қилиниши керак. Бу ҳар томонлама ёшларимизга йўл очиб беради. Буларсиз Ченнайдаги ғалабаларга ўхшаш ғалабаларга эришиш қийин.
Ойбек Шукуров суҳбатлашди.
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...07.09.2023, 13:15
Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жанглардан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган...06.09.2023, 10:12
Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...31.08.2023, 12:47
Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда...