1

Эмомали Раҳмон ҳам Самарқандга етиб келди ва ташрифни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

СИЁСАТ 15.09.2022, 08:36
Эмомали Раҳмон ҳам Самарқандга етиб келди ва ташрифни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар бермоқда “darakchi.uz” мухбири. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Самарқандга келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Хазрати Хизр мажмуасига бориб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон тиловат қилиниб, буюк давлат ва сиёсат арбоби ёдга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1