Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иш куни фаол давом этмоқда, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов.
Айни дақиқаларда ШҲТ саммити доирасидаги асосий учрашувлардан бири ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказмоқда.
Кун тартибидаги долзарб масалалар орасида - товар айирбошлашни хилма-хиллаштириш ва ҳажмини ошириш, қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суришнинг самарали механизмларини шакллантириш, ҳудудлар ўртасида амалий алоқаларни кенгайтириш.






