1

"COVID" одамларнинг феъл-атворини ўзгартирган бўлиши мумкин

САЛОМАТЛИК 30.09.2022, 15:39
"COVID" одамларнинг феъл-атворини ўзгартирган бўлиши мумкин

Америкалик тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ёшлар кўпроқ стрессга мойил бўлиб, ишончсиз бўлиб қолишган, дея маълум қилмоқда Vaksinauz телеграм канали. Тадқиқотга кўра, COVID пандемиясининг таъсири шунчалик чуқур бўлганки, у одамларнинг феъл-атворини ўзгартирган.

Илгари психологлар зилзилалар ёки бўронлар каби жамоавий стрессли ҳолатлар ва шахсият ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни топа олишмаган эди. Бироқ, йўқотишлар ёки узоқ муддатли ижтимоий изоляция одамларга таъсир қилганга ўхшайди.

"Ёшлар инжиқроқ ва стрессга мойил, ишончсиз, ҳамкорлик қилишдан қочадиган, масъулиятсиз бўлиб қолишди", дейди Флорида университети тиббиёт коллежи профессори Анжелина Сутин бошчилигидаги тадқиқот муаллифлари.

Сутин ва унинг ҳамкасблари «Американи тушуниш» онлайн сўровида қатнашган 7109 нафар кишининг феъл-атворини  пандемиядан олдин ва пандемия давомида ўтказилган сўровлар асосида  баҳолашган. Иштирокчилар бешта хусусиятни — невротизм, экстраверсия, очиқлик, хушмуомалалик ва виждонлиликни ўлчайдиган кенг қўлланиладиган шахсий тестларни тўлдиришган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1