АсосийSiyosat

Сардоба ва Фарғона туманларига ҳоким тайинланди

'Сардоба ва Фарғона туманларига ҳоким тайинланди'ning rasmi

Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Мирзаев Акмал Арзиевич номзоди туман ҳокими лавозимига тавсия этилди.

А.Мирзаев 1971 йилда туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-молиячи. Турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган. Депутатлар Акмал Мирзаев номзодини туман ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқлади.

Шунингдек, халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳамидулло Тожиевич Иномов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Ҳ. Иномов 1982 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган.  У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар