Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Асосий эътибор Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги босқичда янада мустаҳкамлаш, саноат, энергетика ва кимё тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида кооперацияни кенгайтириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига қаратилади.
Ташриф якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларга оид 10га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Ашхобод шаҳрида “Тошкент” боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.