1

Украина элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди

СИЁСАТ 10.11.2022, 17:48
Украина элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди

Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёрлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1