1

Ўзбекистон Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти “Ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази” ҳақида нимларни биласиз?

ЖАМИЯТ 12.11.2022, 00:38
Ўзбекистон Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти “Ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази” ҳақида нимларни биласиз?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти “Ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази”да чет элда ишлаб чиқарилган ноёб илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиб тажриба маълумотларни йиғиш (баъзан буюртмачининг хоҳишига қараб илмий тадқиқотлар ўтказиш) бўйича хизматларни амалга оширади.

Куни кеча журналистлар учун ташкиллаштирилган пресс-турда эса ОАВ марказ фаолияти билан яқиндан танишишди.

“Марказ 2008 йил ташкил этилган ва 2014 йилда қайта ташкил этилиб Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти “Ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази” сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда”, - дейди марказ раҳбари академик Бахтиёр Ибрагимов.

Марказда жамланган асбоб-ускуналар Фанлар Академияси илмий муассасаларида ва бошқа илмий жамоаларда бажарилаётган тадқиқотларни бажариш давомида ажратиб олинган ёки синтез қилинган моддаларнинг таркибини, тузилишни ва бошқа физик-кимёвий хоссаларни ўрганишда энг сўнги ва аниқ маълумотларни беради. Марказнинг афзалликлари томонларидан бири маълумотларни тезкор ва аниқ таҳлил қилиш имкониятини яратилиши билан изоҳланади. Олинган натижаларнинг аниқлиги ҳамда савияси жиҳатидан юқори бўлганлиги учун, улар асосида жаҳон андозаларига мос бўлган илмий  ишланмалар ишлаб чиқиш, янгиликлар яратишда муҳим омил бўла олади.

Маълумот ўрнида, марказ фаолияти қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилган:

  •  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тасарруфидаги ИТИ ва бошқа муассасаларнинг давлат дастури бўйича фундаментал, татбиқий ва инновацион изланишлар, шунингдек хўжалик шартномалар асосида фойдаланувчи-муассасаларнинг мурожаатлари бўйича илмий-тадқиқот асбоб-ускуналарида буюртмаларини бажариш; 
  • Илмий-тадқиқот асбоб-ускуналаридан фойдаланувчи-муассасаларга жамоавий фойдаланиш хизматлари (илмий-тадқиқот асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, тажриба ташкиллаштириш, ўлчовлар олиб бориш, намуналарни тайёрлаш, натижаларни таҳлил қилиш ва шу кабилар)ни кўрсатиш; 
  • Кўп илм талаб қилинадиган инновацион технологиялар соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш; 
  • Рақобат грантлари бўйича таклифларни ишлаб чиқариш ва уларни бажаришда иштирок этиш; Олий ўқув юртлари учун бакалавр ва магистрални ноёб асбоб-ускуналарда ишлашларига ўргатиш билан тайёрлашда қатнашиш.

Марказда қуйидаги хизматлар амалга оширилади:

- Рененотузилиш таҳлилига мос келувчи монокристалл олиш;

- Умумий нурлар йиғиндиси;

- Модданинг молекуляр тузилиши – атомларнинг координатлари, аралашмаларининг анизотроп параметрлари, боғ узунлиги, валент ва айланма бурчакларини аниқлаш;

- Модданинг кристалл тузилиши – молекулаларнинг таҳланиши ва молекулалараро боғланишни аниқлаш.

Ойбек Шукуров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1