1

Югуришнинг 8 фойдаси

САЛОМАТЛИК 20.09.2016, 10:21
Теглар: Спорт
Югуришнинг 8 фойдаси

1.  Юрак ҳамда қон-томир тизими учун фойдали. Мунтазам югуриш бу аъзоларнинг янада мустаҳкам ишлашига ёрдам беради. 

2.  Қоннинг кислород билан тўйинишига кўмаклашади. Жисмоний машқларни бажаришга кўниккан инсоннинг юраги камҳаракат кишиникига қараганда кўпроқ қон ҳайдайди. Қон айланиши тезлашса, организмга кислород ҳам кўпроқ келади. 

3.  Асабийлашишга қарши самарали восита. Шифокорларнинг таъкидлашича, тушкунлик ва чарчоқдан халос бўлиш учун тер тўкиш лозим экан.

4.   Организмнинг эндорфин гормонини ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Бу гормон кайфиятингизнинг кўтаринки бўлишига хизмат қилади. 

5.   Ақлий фаолият яхшиланади. Ёлғизликда югуриш кўпгина масалаларга ечим топиш учун қулай фурсат саналади. Очиқ ҳавода югурилса, организм кислородга тўйинади, мия ҳужайралари ҳам фаоллашади. 

6.  Мунтазам югуриш иммунитетни яхшилайди, чунки қон таркибида эритроцит ва гемоглобин миқдори ошади. Шунингдек, қонда холестерин камайиб, очлик ҳисси йўқолади ҳамда овқат ҳазм бўлиши яхшиланади. 

7.  Куннинг исталган вақтида югуриш имкони бор. Эрталаб қонда гормонлар кўпайган бўлади, жисмоний машқ эса танани қизитиб беради. Кечки пайт югурганда эса кун давомида тўпланган чарчоқ ва асабийликни қувиш, тинч уйқуга эришиш мумкин. 

8.  Олимлар томонидан югуриш давомида зарарланган жигар ҳужайраларининг тикланиши исботланган. Шунингдек, буйраклардаги зўриқиш бартараф этилади, уларнинг фаолияти яхшиланишига туртки бўлади.

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1