Ўтган йили Туркияда 10500 та археологик топилмалар аниқланди

ДУНЁ 23.01.2023, 17:42
Ўтган йили Туркияда 10500 та археологик топилмалар аниқланди

Инсоният тарихининг муҳим чорраҳаси бўлган Онадўли, ноёб хазиналари билан бойитилган географик ҳудуд сифатида ажралиб туради. Ўзининг кўҳна тарихи билан кўзни қамаштирувчи бу заминда 2022 йилда 713 та археологик фаолият олиб борилган ҳолда, 10 500 га яқин осори-атиқалар топилди.

Ер юзидаги энг қадимий аҳоли пунктлари жойлашган Онадўли ерлари бебаҳо тарихий бойликлари билан диққатни тортади. Туркия қадим цивилизацияларга оид ғаройиб тарихий асарлар ватани бўлиб, улар сон-саноқсиз миқдорда қазиб олиниб, музейларга олиб келинган. Сўнгги икки аср давомида Онадўлида инсониятнинг маданий меросини ёритиш учун археологик изланишлар олиб борилди ва бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб тадқиқотлар давом этмоқда.

Музейшунослик соҳасида малакали бўлган Туркия, археологик тадқиқотларда ҳам намунадир. 2022 йилда мамлакат чегараларида жами 713 та археологик фаолият олиб борилган. Туркия бу соҳада диққатга сазовор жой бўлиб, етти минтақада олиб борилган қазишмалар, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадқиқотлар ва академик нашрларга мезбонлик қилади. Қазишма, археологик тадқиқот, геофизик георадар ва тозалаш ишлари каби бир қатор фаолиятлар билан шуғулланиб келадиган Туркия, археологик тадқиқотлар бўйича дунёнинг энг сермаҳсул давлатлари қаторида саналади.

Туркия бўйлаб археологик тадқиқотлар

2022 йилда Туркияда амалга оширилган тадқиқотлар доирасида жами 249 та археологик қазишма ишлари олиб борилди, улардан 160 таси Туркия илмий делегациялари, 32 таси хорижий илмий делегациялар ва 57 таси Музей директорликлари раҳбарлигида олиб борилди. Шунингдек, музейлар раҳбарлигида 187 та қутқарув қазишмалари, 10 та давлат инвестициялари ҳудудида қутқарув қазишмалари ва 89 та бурғулаш қазишмалари олиб борилди.

Туркия, шунингдек, кема ҳалокатлари ва антик даврдан қолган санъат асарлари билан денгиз археологиясининг маркази ҳисобланади. Мамлакатда 7 та денгиз қазиш ҳаракати ва 3 та тадқиқот ишлари олиб борилди.

Йил давомида Туркия бўйлаб олиб борилган қазиш ишларидан ташқари, давом этаётган ер усти тадқиқотлари, геофизик георадар ва тозалаш ишлари билан мамлакатда жами археологик фаолиятлар сони 713 тага етди. Аниқ изланишлар натижасида 10500 га яқин тарихий ашёлар музейларга олиб келинди.

  Ўтган йил ҳолатига кўра, энг кўп археологик тадқиқотлар ўтказилган вилоят 54 та фаолият билан Эгей ва Ўрта Ер денгизини боғлайдиган Муғла бўлди. Саккиз минг йиллик тарихга эга, юзлаб қадимий шаҳар ва харобалари билан эътибор қозонган Муғладан кейин 41 та археологик тадқиқот билан Эгей денгизининг дурдонаси Измир ўрин эгаллади.

             2022 йилда археология соҳасининг диққатга сазовор жойлари

             Бундан ташқари, Маданият ва туризм вазирлиги, Памуккале университети ва Денизли шаҳар муниципалитети ҳамкорлигида 1979 йилдан бери ҳар йили узлуксиз ўтказиб келинаётган Халқаро қазиш, тадқиқот ва археометрия симпозиуми Денизли шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирга кўплаб маҳаллий ва хорижлик олимлар ва талабалар ташриф буюришди.

             2023 йил учун дала тадқиқотларини режалаштириш ва баҳолашлар давом этар экан, 2023 йилда Туркиянинг тарихий бойликларини келажак авлодларга етказиш учун 750 га яқин археологик фаолият олиб борилиши кўзда тутилмоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1