Ўзбекистонда ҳафта ўртасида кучли шамол бўлиш кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари Шерзодхўжа Хабибуллахўжа маълум қилди.
Қайд этилишича, эртага 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилади. 12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида;
13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.






