Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 22-27°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-33° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° бўлади.
Тоғолди ва тог ъли ҳудудларда Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.
12.04.2023 08:06
Бугун ҳарорат 33 даражагача кўтарилади






