АсосийJamiyat

Қашқадарёда юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка қулаб, ёниб кетди (видео)

'Қашқадарёда юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка қулаб, ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 14 апрель куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Тахтақорача” довонида Isuzu автомобили пастликка қулаб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 09:45 ларда Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довони автомобиль йўлининг 1139-киломертида Самарқанд – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобили ҳайдовчиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган. Оқибатда ёнғин чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Вазият бўйича қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб, содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этган. 

Хабарда айтилишича, юк машинасида бўлган 24 ёшли фуқаро О.А. ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро А.О. машинадан сакраган. Сакраши оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар