1

“Ичкилик асорати бепуштликми?”

САЛОМАТЛИК 07.10.2016, 12:16
Теглар: Саломатлик
“Ичкилик асорати бепуштликми?”

–  Турмуш қурганимизга тўрт йил бўлаяпти. Фарзанд кўриш илинжида қилмаган муолажамиз қолмади ҳисоб. Яқинда дугоналаримдан бири спиртли ичимлик эркак саломатлигига ножўя таъсир кўрсатиб, бепуштликка олиб келиши мумкин дея айтиб қолди. Эрим ичкиликка муккасидан кетмагану, аммо тез – тез зиёфатларга бориб туради. Эҳтимол қилаётган давомизнинг кор қилмаётганига шу ичкилик сабабдир деб ўйлаб қолдим. Бордию шундай бўлса, турмуш ўртоғимни спиртли ичимликдан қайтариш учун нима қилсам бўлади?

Гулзода Ҳусанова, Тошкент шаҳри 

Саволга шифокор нарколог Гулойим ЖУМАШЕВА жавоб беради: 

–  Тиббиётда ичкиликбозликнинг уч босқичи фарқланади. Онда – сонда, 2-3 ойда бир марта, байрам ёки бирор тадбирларда оз-оздан ичкилик ичишни алкоголизм деб бўлмайди. Мойилликнинг пайдо бўлиши руҳий ва жисмоний қарамликнинг мавжудлиги, қачон ва қанча миқдорда ичилаётганига боғлиқ. Биринчи босқичдаги беморда жисмоний қарамлик бўлмайди. Аммо ичкилик таъсирида пайдо бўлувчи енгилликка тобелик кузатилади. Ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, қувончли воқеалар ёки аксинча ташвишларни ичкилик билан ювишни истайди. Хоҳишнинг ортиб бориши эса маишат учун баҳона топиш кайфиятини пайдо қилади. Иккинчи босқичда жисмоний ва руҳий қарамлик биргаликда кечади. Ичкилик ичилган куннинг эртасига бош оғриғи, қалтираш, вегетатив ўзгаришлар, иштаҳа йўқолиши бошланиб, бемор иккинчи ё учинчи куни яна ича бошлайди. Биринчи ва иккинчи босқичдаги алкоголизмнинг бир-биридан фарқи ҳам шунда: беморда сурункали ичкиликбозлик пайдо бўла бошлайди. Учинчи босқич шахс инқирози! Ароқхўр кишида хотира сустлашиши, ақлий фаолликнинг пасайиши, фикрлаш, идрок қилиш қобилиятининг заифлашиши, ҳиссиётларнинг тамоман йўқолиши акс этади. Бемор нафақат ўзи балки яқинларини ҳам унутади. Кўпинча бу босқичга келган беморлар жигар циррози, ошқозон яраси ва бошқа кўплаб хасталикларга дучор бўлишади. Эрингизнинг онда – сонда бўлсада ичкилик ичиб туриши бора – бора сурункали тус олса, албатта насл қолдириш хусусиятига таъсир этиши мумкин. Қолаверса, фарзанд кўришни режалаштираётган оилаларга зарарли одатларни чеклаш айтилади. Турмуш ўртоғингизда ичкиликбозликка қарамлик пайдо бўлмаслиги учун уни ушбу иллатниннг ножўя таъсирлари билан таништиринг. Ҳаётий мисоллар орқали турли хил воқеаларни сўзлаб бериш, яъни психологик таъсир усулидан фойдаланиб кўринг. Агар ичкиликка муккасидан кетиш авж олса, мутахассис кўмагига юзланиш лозим.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1