АсосийJinoyat

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган корхона раҳбари қўлга олинди

'Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган корхона раҳбари қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир  ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, “А.В.” НТМ шўъба корхонаси раҳбари М.А. фуқаро М.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар