АсосийSiyosat

Ўзбекистон ​​Эрон билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон ​​Эрон билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Жорий йилинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Махкамов Эрон Ислом Республикаси Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.

Учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” уч томонлама мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш ва фойдаланиш бўйича ўзбек томонидан тақдим қилинган битимни тез орада келишиш, автомобил транспортида юк ташувлари жараёнида Эрон томонидан ўзбек миллий ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни паритет асосида камайтириш, шунингдек, ёқилғи солиғи йиғимларини ҳам бошқа давлатларники билан тенглаштириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, томонлар мамлакатларимиз ўртасида савдо-сотиқ муносабатларини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажмини кескин ошириш мақсадида Эрон – Ўзбекистон логистика марказини барпо этиш, қолаверса, Эрон ҳудудида жойлашган Чобаҳор ва Бандар-Аббос портлари ҳудудида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуриш хусусида келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар